~~Этагимдан тутиб юрганлар ҳам бор, ~~Йиқилишим кутиб турганлар ҳам бор, ~~Қурганимни бузуб қурганлар ҳам бор, ~~Шундай юрармидим менга қўйганда! ~~~~~Ҳеч гапмас дунёнинг ўнгу чаплари, ~~~~~Ҳеч гапмас ҳеч кимнинг ўнгу чаплари, ~~~~~Лекин алам қилар ғайбат, гаплари, ~~~~~Шундай турармидим менга қўйганда! ~~Гоҳда қайғу бўлиб, гоҳ алам бўлиб, ~~Умр ўтиб борар кўзлар нам бўлиб. ~~Яшагим келганди ахир таъм бўлиб, ~~Шундай қурармидим менга қўйганда! ~~~~Йиқилсам жонимга ҳалакларим бор, ~~~~Ўкинсам сиғинар фалакларим бор, ~~~~Лек шу бир жонда минг бўлакларим бор, ~~~~Шундай улармидим менга қўйганда! ~~Йиқилишим кутиб турган ҳам майли, ~~Қурганимни бузиб қурган ҳам майли, ~~Не кунни кўрмадим кўнглим