ШУКР қилмаймиз...!
Бойларга ҳавасдамиз НОЧОРдан қилиб ҳазар,
Юқорига интилиб, пастга солмаймиз НАЗАР...
Аслида БОЙ кўнглини қандайлиги билмаймиз,
Энг пастда бўлмасакда , бунга ШУКР
қилмаймиз...!
Гоҳо нолиб қоламиз: машинамиз йўқ эмиш,
Қўшни давлатдагилар биздан кўра тўқ эмиш...
Лекин ҳақиқий ОЧЛИКнималигин билмаймиз,
Ҳар куни ОШ есакда, бунга ШУКР қилмаймиз...!
Ҳар кун дунёда минглаб киши очдан ўлади,
Бир қултум сув топилса шунга хурсанд бўлади...
Лекин биз ношукурлар улар холин билмаймиз,
Подшоҳдек яшасакда бунга шукр қилмаймиз...!
Неча минглаб кишилар кўриш бахтидан маҳрум,
Яна қанча минг киши ЮРИШ* бахтидан маҳрум.
Кўз, оёқ қандай буюк неъматлигин билмаймиз,