Бедор бўлдим кимса боқмади, Дўсту - ёрлар эшик қоқмади, Ҳар хил саслар менга ёқмади, Овозларинг изладим она....! Мўъжаз қалбим меҳрингга ташна, Дўсту - ёрлар пул учун ошна, Мажбур бўлдим, топмадим чора, Душманимни сизладим она...! Миттигина қўлимдан тутдинг, Дардларингни ичингга ютдинг, Алла айтиб мени ухлатдинг, Аллаларинг бўзладим она....! Ҳалол луқма топиб едирдинг, Оппоқ кийим олиб кийдирдинг, Қалбга меҳр солиб тўйдирдинг, Берган меҳринг сўзладим она...! Сафарларда қўмсадим яна, Дард - аламлар ичинда ёна, Ён атрофда ҳамма бегона, Пана жойда кўзёшлар тўкиб, Розилигинг кўзладим она....!