Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:
--
“Аллоҳ илм билан қавмларни юксалтириб, етакчи қилиб қўяди. Улар одамларни яхшиликка етаклайди, бошқалар уларнинг изидан юради, қилган ишлари эътиборли бўлади”.
“Илм ўрганинглар, зеро, уни ўрганиш – Аллоҳдан қўрқиш, уни талаб қилиш – ибодат, музокараси – тасбеҳ, уни излаш – жиҳод, билмаганга ўргатиш – садақа, уни ўз аҳлига билдириш – Аллоҳга қурбатдир”.
“Илм - танҳоликда ҳамроҳ, хилватда дўст, тўғри йўл кўрсатувчи далил, хурсандлигу хафалик пайтда кўмакчи, дўстлар олдида вазир, бнгоналар олдида яқин дўст ва жаннат йўлининг минорасидир”.
“Намозингни ҳаёт б