Предыдущая публикация
Следующая публикация
Свернуть поиск
Сервисы VK
MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
Войти
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Больше информации
  • Главная
  • Увлечения
  • Видео
  • Группы
  • Люди
  • Публикации
  • Игры
  • Подарки
  • Поздравления
  • Помощь
  • русский
Левая колонка
Фотография от βεhzod Sαidηυr

βεhzod Sαidηυr

Последний визит: 10:58
Видео01:08
Видео04:37Видео00:33Видео00:07Видео02:23
Фильтр
ЗаметкиУвлечения
βεhzod Sαidηυr
11 мар 2024
ФАРИШТАЛАР...

Ўн бир ойни султони бу, рамазон бу рамазон,
Ҳар мўминга, байрам гўё, шомда айтилган азон,
Раҳматдан сўнг, махфиратдир очилибди дер осмон,
Фаришталар кўкдан тушди, рўзадорнинг ёнидадир.

Сабрингизни синамоққа, неъмат қадрин билаяптими?
Бу лаҳзани қадрин билиб, кўп тиловат қилаяптими?
Ёлғон дунёни ишларни, таҳлил қилиб кўраяптими?
Фаришталар кўкдан тушди, ақли расо ёнидадир...

Ёзса амал китобига, ёзса эҳсон-фарзингизни,
Сўрар улуғ кунда бир кун, бандалик бу қарзингизни,
Тирикликда бажо этинг, қабр билмас арзингизни,
Фаришталар кўкдан тушди, рўзадорнинг уйидадир...

Қалби покни чеҳрасида, қадрдоним нур бўлади,
Ҳасад қилмас, ҳаваси бор, орзулари ҳур бўлади,
Жойномозда қироат этса
βεhzod Sαidηυr
25 авг 2023
НАСАФЖОН!

Аждарқаноат алпларга, майдон бордир баҳс учун,
Мағлубият, гоҳ ғалаба, тажрибадир дарс учун,
Зафар азал орзудир, меҳнат олқиш, қарс учун,
Миллионларни шод этган, бир донасан Насафжон!
Фанатларинг мен учун, ягонасан Насафжон!

Фан-клубинг далдадир, олис яқин парвозда,
Мураббийда гап кўпдир, ҳикмат кўпдир устозда,
Ифтихори бу юртни, ҳурматдадир эъзозда,
Қанча синов кўрган у, афсонасан Насафжон!
Қашқадарё гавҳари, бир донасан Насафжон!

Учирганинг қалдирғоч, дунё бўйлаб қаноат ёз,
Исминг билан янграсин, куй оҳанг ва жўровоз,
Бардавомли ғалаба муваффақиятли парвоз,
Мухлис учун доимо дурдонасан Насафжон!
Камтарсан-у кибрдан бегонасан Насафжон!

Беҳзод Саиднур
24/08/2023
βεhzod Sαidηυr
21 фев 2023
ОШИҚМАН

Ўтмишимдан ўтин ёриб, армонга чой дамладим,
Олисдаги юрагимни зиёфатга чорладим.
Тонглар отиб сўнди фироқ, оқшомлари зорландим,
Бу замони Машраби айтолмаган қўшиқман,
Мен шунақа девона бўлиб қолган ошиқман.

Ёдимда йўқ исмим ким, манзилинг қай хаёлжон?
Кўрсам уни, ҳушим йўқ, туғён урар ҳаяжон.
Тошюракни қайдан мен севиб қолдим, онажон?
Тўлқинлари ҳайқирган, денгиздирман, жўшиқман,
Мен шунақа девона бўлиб қолган ошиқман.

Севгисига ўт тушсин, музлаб қолсин ҳислар ҳам,
Энг гуллаган ёшимда қуршаб олди дилни ғам.
Табиблари айтадир, фақат висол деб малҳам,
Бол косада, лабига етолмаган қошиқман,
Мен шунақа девона бўлиб қолган ошиқман.

✍Беҳзод Саиднур📜
20/02/2023

@guldasta 🪷🪷🪷
βεhzod Sαidηυr
21 фев 2023
ЙИГИТ

Ҳалолик софликни шиор билганлар,
Жумага кечикмай, масжид келганлар.
Покликда адашмай, тўғри юрганлар,
Намозни ташламас, мусулмон йигит.

Қўллари қавариб, меҳнатдан толса,
Баъзида нонга пул тополмай қолса.
Шайтон гоҳ чалғитиб, қуршовга олса,
Ҳаётдан нолимас мусулмон йигит.

Кеккаймас отанинг топган пулига,
Сарғаймас ори бор, ўзга қўлига.
Аллоҳни яшириб қўйиб дилига,
Меҳнатдан бахт топар мусулмон йигит.

Гуноҳнинг макри деб кўзнинг зиноси,
Қумлардан бўлмасин ишонч биноси.
Куйиб кетмасин деб икки дунёси,
Муслимасин кўз-кўз қилмас мусулмон йигит.

Ота-онасини бошда тож билган,
Соғинчдан сарғайиб, ёлғондан кулган.
Уларни давлатшоҳ, жаҳони билган,
Дуодан юксалар мусулмон йигит.

Унутиб қўйм
βεhzod Sαidηυr
17 дек 2022
БИР КУНИ КЎЧАНГДАН ЎТАМАН МЕН ҲАМ

Бир куни кўчангдан ўтаман мен ҳам,
Ким бахтли деган сўз, тамғани босиб?
Севгимни, қалбимни ўйин қилганлар,
Мен бахтли бўламан албатта насиб.

Бир куни кўчангдан ўтаман мен ҳам,
Тўкилиб кетади, ҳижрон деган дард.
Қаршимга чиқолмас юзи шивутлар,
Қисмат ёзиғимда жафокаш номард.

Бир куни кўчангдан ўтаман мен ҳам,
Тўлдириб ўтаман қувончга, нурга.
Балки атрофимда қирқта малаклар,
Жаннат томон етаклар, кетармиз бирга.

Бир куни кўчангдан ўтаман мен ҳам,
Жавобсиз қолган у севгимни босиб.
Сени хотирамдан учиролмасдан,
Мен бахтли бўламан албатта насиб!

Бир куни ёнингдан ўтаман мен ҳам,
Бир қўл борки қўлимни тутганча маҳкам.
Саккиз милярд одам сиғди дилимга,
Найлай,
βεhzod Sαidηυr
9 авг 2022
ЖАРИМАГА ТОРТГАНМИШ СОҒИНЧ

Жаримага тортганмиш соғинч,
Англамадим неча «оклад».
Қуёш ёнар, олдингидан ҳам,
Юрагинг тош нега шоколад.

Радарларни менсимас ҳислар,
Йўллар «яма» кўнглимдай ярим.
«ДАН» ходими бўлиб кўринар,
Ҳижрон деган, ўша бераҳм.

Жаримага тортганмиш соғинч,
Солиқ ёзди дил, уйимга бир хат.
Мажбурий ижроданман деб,
Тун саволи айлайди илҳақ.

Мошинамни тезлиги ортар,
“Боковой”дан кўринар ўтмиш.
Бораяпман ёнингга елиб,
Олиб борай қанд билан кишмиш.

Жаримага тортганмиш соғинч,
Дил қоидасин бузган дилим-а.
“Бевафо” деб исмимни ёзгин,
Фақат мени севмайди дема!...

✍Беҳзод Саиднур📚
@guldasta

09/08/2022

🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
На этом пока всё
Войдите в ОК, чтобы посмотреть всю ленту

  • Бесплатная открытка заяц, снег, зима, ловите снежок на счастье
  • Бесплатная открытка заяц, снег, зима, ловите снежок на счастье
  • Бесплатная открытка хорошего дня, пожелание, и пусть всё будет хорошо, и за окном, и в жизни, и в дуще, сердце

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.

Зарегистрироваться