Нима берсанг Аллоҳим, ўзимга бергил,
Ўзимники бўлсин бировникимас.
Остонамда турса хаттоки бир хас,
Ўзимники бўлсин, бировникимас.
Турар жойим бўлсин бир ўзимники,
Эгаси демасин кучинг, меники.
Ёнимда юрса гар вафоли ёрим,
Одамлар демасин, бу ёр кимники.
Қўлимга тушса гар даста- даста пул,
Қайтаришни ўйлаб яшайман нуқул.
Бир омонат жоним ёлғиз сеники,
Барча берганларинг бўлсин меники.