-----Бизни ташлаб кетди Отамиз----
Юрагим бир зумга тўхдади гўё,
Бунчалар омонат бўлмаса дунё.
Қанийди бўлсайди барчаси рўё,
Наҳотки йўқ энди бизнинг Отамиз?
Бошини кўтарди чия бўрилар,
Арслоннинг малайи бўлган чўрилар.
Жаноза ўқишди бугун Қорилар,
Наҳотки йўқ энди бизнинг Отамиз?
Кўзимда ёш билан ёзилди байтим,
Вужудим қақшайди жимирлар этим.
Ўзбегим йиғлагин қолдингку етим,
Наҳотки йўқ энди бизнинг Отамиз?
Бизларни кимларга кетдингиз ташлаб,
Барчанинг қалбини кетдингиз ғашлаб.
Ўзбекистон қолди кўзини ёшлаб,
Наҳотки йўқ энди бизнинг Отамиз?
Бўғзимда нимадир туриб қолгандек,
Азроил менинг ҳам жоним олгандек.
Қўлим ҳам ёзишдан бироз толгандек,
Наҳотки йўқ энди би