Жудо этма ҳамрозимдан, Қиблага поёндозимдан... Жоним билан чиқар, билсанг, Айирма жойнамозимдан! Қалбим унга қизғанчиқдир, Бошқа йўллар сирпанчиқдир, Иймонимга ёпинчиқдир, Айирма жойнамозимдан! Юрак сажда билан тирик, Ибодатда йўқдир ҳадик, Тунларимга танҳо шерик Айирма жойнамозимдан! Ёшим артар йиғлаганда, Тўшагимдир ухлаганда. Ғамдошимдир хоҳлаганда, Айирма жойнамозимдан!