Тожикистон божхона хизмати расмийлари Ўзбекистон ва Тожикистондан маҳсулотлар олиб ўтишда чекловлар киритилганини рад этди.
Июль ойи бошидан Тожикистондан Ўзбекистон ҳудудига бир кишига кунига фақат 10 килограмм ва Ўзбекистондан Тожикистонга 40 килограмм миқдорида озиқ-овқат ва саноат моллари ўтказишга изн берилани айтилганди.
2 август куни Душанбеда матбуот йиғини ўтказган Тожикистон Божхона хизмати раиси Хуршед Каримзода Ўзбекистондан Тожикистонга маҳсулот олиб ўтишда бирон чеклов киритилмагани ва ҳар бир кишига кунига 50 кило миқдорида ёки 1000 АҚШ доллари тенг маҳсулот олиб ўтишга изн берилганини айтди.
- Бу миқдордаги товарларга божхона тўловлари йўқ. Аммо тадбиркор Ўзбекистондан Тож