Келгин эй жону дилим сен мени ёнимда тур, Ёнда не балки маним айланар қонимда тур. Беқарор қон бу надур, сен ширин жонимда тур, Бевафо жон дейдилар, покиза иймонимда тур Ҳар ёмону яхши кунда барча имконимда тур Ўнгда тур ё сўлда тур, дўст бўлсанг ёнимда тур