
Левая колонка
Фильтр
Мусофирда юрганлар
Олисларга кетганлар,Юртини тарк этганлар,
Тирикчилик деганлар,
Аччиқ азоб еганлар,
Мусофирда юрганлар!
Бола чақа боқай деб,
Ҳалол луқма топай деб,
Уй томимни ёпай деб,
Рўзғорим деб куйганлар,
Мусофирда юрганлар!
Соғинар отасини,
Меҳрибон онасини,
Қумсар оиласини,
Ўйлаб ҳаёл сурганлар,
Мусофирда юрганлар!
Роҳим бўлсин мададкор,
Омад иқбол бўлсин ёр,
Икки дунё бўлманг хор,
Роббини дўст билганлар,
Мусофирда юрганлар!
Меҳнатлар бўлсин роҳат,
Бу йўлда айланг тоқат,
Иймонни ушланг ҳар вақт,
Аҳдида чин турганлар,
Мусофирда юрганлар!
ҒАЛАБА
...- Класс
На этом пока всё
Войдите в ОК, чтобы посмотреть всю ленту
126
- 💙💙💙💙 💙Душанбе
- Дилшод ХолбоевКурган-Тюбе
- SHAVKATBEK MAKHMUDOVМосква