___Ҳаёт шундай яралган, _Ким бойвачча ким ғариб. _Кимлар олисга кетган, _Ўз бахтини ахтариб. _Ким ночору ким бемор, _Даво истар дарди бор. _Ҳаёт шундай дилозор, _Номарди бор марди бор. _Ким чиройли яралган, _Аммо кўзларида нам. _Бу беш кунлик дунёнинг, _Доим нимасидир кам. _Кимдир кўрган хиёнат, _Ўзи севган ёридан. _Шу инсонга ишониб, _Кечган эди боридан. _Кимлар бола чақам деб, _Ёт элларда сарсондир. _Шу жужуқлар бўлмаса, _Ҳаёт қадри арзондир. _Кимлар яшар Отасиз, _Кимлар эса хор қилар. _Отанг борми шукр қил, _Улар йўқдан бор қилар. _Кимлар Она пойига, _Гул тўшайди хар онда. _Кимлар Онасиз қолиб, _Йиғлаб юрар армонда. _Кимлар ўзин дунёнинг, _Устунидай тутади. _Бу кибрли кимсаларни, _Бир кун