📖 “Мен...”
Хаммадан бурун ўзимни ёмон кўраман - чунки хеч бир инсон мени мен таниганчалик
танимайди. Хаммадан кўпроқ ўзимни яхши кўраман - таассуф, буни-да инкор қилолмайман. Хаммадан аввал ўзимга рахмим келади - қанча айбларим бор,
кўриб-билиб туриб, тузатолганим йўқ, яна қанчасидан бехабарман. Хаммадан кўпроқ ўзимга насихат қиламан - хеч кимда ўзимдагичалик нуқсон кўрмаганман.
Хаммадан кўпроқ ўзимдан қўрқаман - сўнгги сўзим, сўнгги амалим, сўнгги холимдан
бехабарман... Хаммадан кўпроқ ўзимга зулм қилганман - кимнинг менда хақи бўлса, бунда унинг учун сийланиш, менинг эса сўралишим бор...
Хаммадан кўпроқ яхшиликларни ўзимга илинганман - афсуски, мен нафсимга эмас, нафсим менга ғолиб. Фақа