Қадимги даврларнинг бирида, бир қари чол ўз неварасига ҳаёт ҳақиқатларини ўргата туриб:
- Ҳар бир одамда ўзининг ички кураши бўлади, худди икки бўри курашгани каби. Бир бўри ёмонликни ифода қилади: ҳасад, ғазаб, худбинлик, таъма ва ёлғонлари билан... Бошқаси эса яхшиликни: муҳаббат, умид, ҳақиқат, содиқлик ва хк.
Бобосининг насиҳатларидан таъсирланган невара, бироз ўйланиб, сўнг сўради:
- Охирида қайси бўри ғолиб бўлади?
Бобоси табассум қилиб, жавоб қилибди:
- Сен кўп озиқлантирган бўри - доим ғолиб бўлади.