Уффатингни сақла, сингилжон!
-— Балки йўқдир бошингда эринг,
-— Балки йўқдир яшашга еринг,
-— Балки сиғмас танангга теринг,
-— Иффатингни сақла, сингилжон.
-— Балки йўқдир егани ошинг,
-— Балки ўйлаб қотгандир бошинг,
-— Балки йиғлаб тўккансан ёшинг,
-— Ҳаё билан бўлгин, сингилжон.
---«Онаммассан, кечдим!», демасин,
-— Сени кўриб афсус емасин,
-— Ошикларинг излаб келмасин,
-— Ор-номусинг сақла, сингилжон!
-— Ёмон кунлар ўтди-ю, бироқ,
-— Ёмонлардан юргин сен йироқ,
-— Яхшиларга ёндош бўл, тезроқ,
-— Виждонингни сотма, сингилжон!
-— Яратгандан инсоф тилайлик,
-— Оллоҳимни танҳо билайлик.
-— Пайғамбарнинг сўзин қилайлик,
-— Ибо билан бўлгин, сингилжон!