ҒИЙБАТЧИГА ЯХШИ НАСИҲАТ
▪
Бир киши Али ибн Ҳусайнга: "Фалончи сизни ҳақорат қилди ва сиз ҳақингизда бундай-бундай деди", деган экан, у зот: "Мени унинг олдига олиб бор", дебдилар. У ўзини ҳимоя қилса керак, деб ўйлабди. Ҳақорат қилган кишининг олдига етиб боришгач, у зот: "Эй биродар, агар мен ҳақимда айтган гапинг ҳақ бўлса, Аллоҳ мени мағфират қилсин. Борди-ю мен ҳақимда айтган гапинг нотўғри бўлса, Аллоҳ сени мағфират қилсин", деган эканлар.
"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан.