Қайтадан танишамиз. Ҳар куни кўришамиз, Уришиб, ярашамиз. Агар жуда бўлмаса, Қайтадан танишамиз. Унутдим исмингизни, Қайтарай расмингизни, Беринг манзилингизни, Қайтадан танишамиз. Рақамингиз айтворинг, Гуноҳимдан ўтворинг, Ҳаммасин унутворинг, Қайтадан танишамиз. Тентакмиз, телбароқмиз, Озгина эзмароқмиз, Бир-биримизга мосмиз, Қайтадан танишамиз. Жим. Бўлди. Гапирма, Менга бундай бақирма, Қўй, акангни чақирма, Қайтадан танишамиз. Ҳеч кимнинг қолмас кўнгли, Дўстликни осон йўли, Яхшиликни ўнг қўли, Қайтадан танишамиз. Севги-бу, муҳаббат-бу, Кўнгил-бу, синашамиз, Ҳечам зарари йўқ-ку, Қайтадан танишамиз. Жиловлаб асабларни, Тўкмаймиз ғазабларни, Билмаймиз азобларни, Қайтадан танишамиз. Кимлар к