Ҳар йили 5000дан ортиқ британияликлар исломни қабул қилишаётир. Уларнинг ярмидан кўпи оқ танлилар ва уларнинг 75% и аёлларни ташкил қилади. Жейн Кемп (полициячи) ўз ҳудудида ҳижобини ечмасдан патруллик (назорат) қилади ва у иш вақти тугагандан сўнг ҳам қўшимча ишлайди, шу сабабли унинг жума кунлари масжидга боришига имконият бор. Жейн ўтган йили апрелда исломни қабул қилди, энди у ўз исмини Амина деб ўзгартирмоқчи. Ёлғиз она Жейн ҳикоя қилади: «Мен доимо Ислом хотин-қизлардан фақат ошхонада хизматкорлардек ишлашларини талаб қилади, деб ўйлардим. Кейин билсам, Исломда бағри кенглик, сабрлилик ва бошқаларни ҳам ҳурмат қилишлик кўрсатилган экан. Қўшнилардан хабар олиб туриш, яқинларга ва қариял