Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Ийд Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!
Бу кунларга етиб кела олмаган иймон аҳлларини Роббим ўз раҳматига олган бўлсин!
Дуолар ижобат кунларда Аллоҳим қалбларимиздаги эзгу ниятларимизни ўзи рўёбга чиқарсин!
Ўйлаганимиздан кўра ҳам афзал мақомларга эриштирсин!
Миллатмизга офият ва сиҳат-саломатлик, халқимизга бахт ва саодат, пешволаримизга ҳақ ва адолат, авомга инсоф ва итоат, динимиз манфаати йўлида хизмат қилишда барчамизга ҳикмат ва шижоат берсин!