ЎЛИМНИ ЭСЛАШ... ¤ Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Завқ ва ўйин-кулги орзуларини совитиб қўювчи нарса (ўлим)ни кўп хотирланг», – дедилар. Ҳадиснинг шарҳи бундай: ўлимни кўп эслаб туринг, нафсингизнинг завқ ва ўйин-кулгига бўлган майли кесилсин. Шу тариқа Аллоҳга юзланинг. Ҳазрат Ойша (розияллоҳу анҳо) Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўрайди: «Ё Аллоҳнинг Расули, шаҳидлар билан бирга йиғилишадиган бирон киши борми?” Расулуллоҳ (алайҳиссалом): «Ҳа, бир кунда йигирма марта ўлимни хотирлаган киши шаҳидлар қаторида ҳашр қилинади. Ўлимни кўп эслайдиган одам шаҳидлар билан бирга ҳашр этилади. Чунки ўлимни кўп хотирлаган киши ўткинчи дунё ҳаётига мағрур бўлмайди, бирон