Чиройли қиз ҳақида ҳикоя Сен
чиройли қиз эдинг,
Сен чиройли кулардинг.
Сал хунукроқ бўлсайдинг
Ўзимники бўлардинг. Мен кетаман,
гулғунча, Қараб қолмагин, дедим.
Мен муродга этгунча
Қариб қолмагин, дедим. Висол нима,
дедим мен,
Ҳижрон керак шеър учун,
Қийноқ керак шеър учун Армон керак шеър учун. Қаттиқ
боқдинг сўнгги пайт,
Лабинг титради лекин:
«Яхши кўрасанми, айт,
Яхши кўраман, дегин!» Ўйин қилдим,
кўнглингни Капалакдек ҳайдадим.
Сендан топган сўзимни
Чайнаб ютдим, айтмадим. Хайр,
қишлоқ, мен кетдим
Орзули кўнглим билан,
Севгим кўзин беркитдим Қаламли қўлим билан. Атай қилдим
ҳаммасин,
Атай сени куйдирдим.
Очилди шеър саҳнаси –
Бари ёлғон, уйдирма. Билиб туриб
кечд