УНИТМА
Қуёшдайин порлаб турган чоғингда
Бир кун шамдек ўчишингни унитма
Мол давлатинг, уй жойларинг қолдириб
Қабристонга кўчишингни унитма
Ҳар кун, ҳар хил кийимларни киясан
Ҳисоб қилса чўчишингни унитма
Охирги кун оқ кафангага ўралиб
Қабристонга кўчишингни унитма
Бошлиқ бўлсанг вақти келиб бир куни
Мансабингдан учишингни унитма
Шох-у, гадо,камбағал, бой тенг макон
Қабристонга кўчишингни унитма
Кечиб кетма асло оға инингдан
Бир кун бориб қучишингни унитма
Қариндошлар қўлларида тобутда
Қабристонга кўчишингни унитма
Ҳалол,харом аралашган дунёда
Нима еб, не ичишингни унитма
Ҳисоб-китоб, савол-жавоб манзили
Қабристонга кўчишингни унитма
Тавба қилиб савобларга чўмилгин
Ювинмасанг қичишингн