ЎзА “Дунёга назар” таҳлилий дастурининг навбатдаги сонини тасвирга олдик. Кўрсатувимизда иштирок этгани учун Президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги бош инспектори Шоҳрух Алишев, сиёсатшунос Шуҳрат Расул, Марказий Осиё халқаро институти етакчи илмий ходими Озод Танбаев, сиёсий фанлар доктори, профессор Сайфиддин Жўраев ва тарихчи Ихтиёр Эсоновга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.
Покистон Ислом Республикаси Президентининг матбуот котиби ва ОАВ масалалари бўйича маслаҳатчиси Муртазо Солангий Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори, сенатор Абдусаид Кўчимов билан учрашди. Ўзаро мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муштарак муносабат, айниқса, маданият, санъат, туризм каби соҳаларда жадал ривожланаётгани, айни жараёнда ҳар икки мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида мунтазам ахборот алмашиш муҳимлигини таъкидладилар. Устоз А.Кўчимов билан бирга нуфузли шахслар билан бундай учрашувлар каминага нафақат билим ва тажриба беради, балки улкан масъулият ҳам юклайди. Батафсил: https://youtu.be/5DKxBtfq_HQ?si=LosslP8n64vcMSRV