ФАЛАСТИННИНГ БОЛАЛАРИ
Фатҳия Туркистоний
Муқаддас
Кӯзимда сўнги қараш, кӯздан оқкан юлдузлари,
Қонлар билан қотиб қолган, юзда киприк толалари,
Юракларни ўртайди бу мазлумларнинг нолалари,
Полапонсиз қолган қушдек, йиғлар мунгли оналари,
Уммат тарқоқ жам бўлолмас, бузилган саф оралари,
Бугун ноҳақ қурбон бўлди, Фаластиннинг болалари!
Ғазо бугун, қонли саҳна, бутун дунё мухлис унга,
Осмонини зулмат қоплаб, ўхшаб қолди, ойсиз тунга,
Бизлар четда тамошабин, гувоҳмиз ҳар мудҳиш кунга,
Буюк уммат, наҳот энди, лойиқ бўлди, бугун шунга?
Заҳри қотил бўлди уммат, ичган пепси, колалари,
Золимларга ем бўлдилар, Фаластиннинг болалари!
Қамраб олди тўрт томонни, Малакул мавт солиб соя,
Сизлар шахид, Ин