(Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳга)
Сизни уммат қайғулари эзиб қўйди,
Қалбингизнинг ҳаловатин бузиб қўйди,
Юрагингиз томирларин узиб қўйди,
Бугун қўйиб келдик мана қабрингизга,
Қадрингизга етмадик-а, қадрингизга.
Сув қадрини сувсиз қолган билар экан,
Нур қадрини кўзсиз қолган билар экан,
Бу гуноҳни қандай ювиб бўлар экан?
Бизлар шерик бўлолмадик дардингизга,
Қадрингизга етмадик-а, қадрингизга.
Уммат учун қанча хизмат қилмадингиз?!
На ҳаловат ва на роҳат билмадингиз,
Сизга ўхшаб бир оз ҳиммат қилмадик биз,
Қойил бўлиб юрдик тоғдек сабрингизга,
Қадрингизга етмадик-а, қадрингизга.
Майда-чуйда саволларни бериб-бериб,
Вақтингизни ўғирлад