Бир инсон бутун умри давомида бахтли яшабди. У ҳар доим жилмаяр, кулар, ҳеч ким ва ҳеч қачон уни хафа ҳолда кўрмас экан. Баъзан инсонлар бу борада унга турли хил саволлар берар эди.
— Нега сиз ҳеч қачон хафа бўлмайсиз? Қандай қилиб ҳар доим хурсанд ҳолда юрасиз? Бахтингизни сири нимада?
— Қачонлардир мен ҳам сен каби ғамгин эдим. Шунда тўсатдан англаб қолдим: ахир бу менинг ТАНЛОВИМ, менинг ҲАЁТИМ! Ахир, бу танлов меники: ҳар кун, ҳар соат, ҳар дақиқада. Ўша ондан буён ҳар тонг, уйқудан туриб, мен ўзимга савол бераман: "Хўш, мен бугун нимани танлайман: қайғу ёки қувонч?" ва ҳар куни шундай бўладики, мен қувончни танлайман.
Хуш, сизчи?
Сиз нимани танлайсиз, қайғуними ёки қувончними?
Нишони