Сиз бор эдингиз...
Ўшанда осмон ҳам энг эди, Ота,
Толе ўртамизда тенг эди, Ота.
Юрар йўлларимиз кенг эди, Ота,
Сиз бор эдингиз-да, сиз бор эдингиз!
Қўлим етар эди узатсам ойга,
Сизни кўрар эдим қарасам сойга,
Бахт билан ҳар кеча ўйнардим пойга,
Сиз бор эдингиз-да, сиз бор эдингиз.
Дўстлар даврасида зўр бола эдим,
Арслон эдим, ёвқур шер бола эдим.
Қирққа кирсам ҳамки бир бола эдим,
Сиз бор эдингиз-да, сиз бор эдингиз.
Қўрқмасдим суронли ёмғиру дўлдан,
Кўзимни юмиб ҳам ўтардим чўлдан.
Ҳар бир иш келарди, Отажон, қўлдан,
Сиз бор эдингиз-да, сиз бор эдингиз.
Ёвларни менсимай ўтардим шодон,
Орзулар устидан отардим хандон.
Эгнимда бор эди кўринмас қалқон...
Сиз бор эдингиз-да,