МАҲЗУН БЎЛМА
Хеч қачон маҳзун бўлма!
Чунки қайғу сени ўтмишингдан безовта қилиб, келажакдан хавотирга солади , оқибатда бугунги кунингни йўқотасан
Ҳеч қачон маҳзун бўлма!
Чунки қалб қайғу билан овора бўлиб , руҳинг сўниб , юзингнинг нури кетади.
Орзу умидларинг йуқ бўлади
Эй мўмин банда , маҳзун бўлма!
Чунки қайғу душманингни ҳурсанд қилиб , дўстингни маҳзун қилади . Қайгу сабабли хақиқатларни кўролмай қоласан
Маҳзун бўлма!
Чунки қайғу Қазои-Қадарга норозилик , неъматга эса нонкўрлик бўлади
Маҳзун бўлма!
Чунки қайғу , ғам йуқолган нарсани қайтармайди. Ўликларни тирилтириб, қадарни
қайтармайди , фойда келтирмайди
Маҳзун бўлма!
Чунки қайгу шайтондан. Қайғу - фақирлик ва умидсизликдир.