Америкада Колумбия университети талабаси математика лекциясида уйқуга кетиб қолди.
Уйғониб, дарс тугагандан кейинги гувулдаб турган овозларни эшитиб, доскада икки масала ёзилганини кўрди.
«Уйда ечаман», — деб ўйлади у. Аммо ишга ўтиргач, масалалар жуда қийин эканини англаб етди.
Шунга қарамай, ортга чекинмади — кутубхонага борди, адабиётлар топди, бутун вақт ва кучини шу ишга бағишлади.
Кейинги лекцияда у ҳайрат билан кўрдики: профессор ўтган сафарги топшириқларни текширишга шошилмаяпти. Шунда талаба қўлини кўтариб сўради:
— Профессор, нима учун ўтган сафар берган масалаларни текширмаяпсиз? Улар мажбурий эмасми?
Профессор кулумсираб жавоб берди:
— Азизим, улар ҳеч қандай вазифа эмас эд