Бир куни ўзимга ўзим: «Аллоҳ чинданам сени севадими?» деб савол бердим. Кейин эслаб кўрсам, Аллоҳ бандаларига нисбатан муҳаббатининг сабабларини Ўзининг Китобида зикр қилган экан. Саволимга жавоб топиш учун Аллоҳнинг Китобини варақлай бошладим. Қарасам, унда «У Зот тақводорларни севади» деган оят чиқди. Ўзимни тақводорлардан деб ҳисоблашга журъат қила олмадим. Кейин «У Зот сабр қилувчиларни севади» деган оятни топдим. Ўзимда сабр етишмаслигини эсга олдим. Сўнгра «У Зот яхшилик қилувчиларни севади» деган оятни топдим. Бундан унча узоқламай, қидиришни тўхтатиб қўя қолдим. Чунки Аллоҳ мени севишига сабаб бўлувчи бирор нарса топа олмасликдан чўчидим. Кейин амалларимни текширишни бошладим. Қараса