ИБРАТЛИ ВОҚЕА
Ғоятда камбағал бир аёл радио дастурига қўнғироқ қилиб, Аллоҳ учун ёрдам беришлигини илтимос қилади. Ҳудди шу дастурни эшитиб ўтирган атеист, аёлнинг гапларини тинглаб
туриб, уни мазаҳ қилиш фикри ҳаёлига келибди. Радиодан аёлнинг манзилини олиб, котибасини чақиртириб дебди:
- Ҳозироқ бозорга бориб, катта миқдорда озиқ-овқат махсулотларини сотиб оласиз-да, мана бу манзилга элтиб берасиз.
Агар аёл сиздан:
- "Булар кимнинг номидан"
деб сўраса, унга:
- "Булар шайтоннинг номидан" деб айтасиз, тушунарлими? деб буйруқ
берибди. Ва ниҳоят атеистнинг
котибаси аёлнинг манзилига
етиб келиб, аёлга маҳсулотларни топширибди. Аёл озиқ-овқатларни
кўплигини кўриб, жудаям хурсанд бўлиб кетибди.