Устозим, сизга демоқчи бўлганларим…
Муҳтарам Устозим! Бугун сизни эсладим… аслида сизни унутганим ҳам йўқ. Ҳаётимнинг ҳар бир лаҳзасида, ҳар бир онида сизнинг берган ўгитларингиз, таълимингиз асқотади. Берган йўл-йўриқларингиздан ҳар кун, ҳар соат фойдаланамиз. Аммо ўзингизга бунинг учун ташаккурлар айтиш, сиз берган илм нури ҳаёт йўлимизни ёритаётганидан хурсандлигимизни билдиришга нимадир етмайди… Баҳоналаримиз кўп. Баъзан вақтимиз етмайди. Ахир биз энди улғайдик, ишларимиз кўп, режаларимиз бисёр. Сиз берган илм нури ила фарзандларимиз йўлини ҳам ёритмоқдамиз. Аммо бунинг учун сизга ташаккурларимизни изҳор этмадик ҳали. Баъзан бунинг учун бизга шижоат етишмайди. Қўнғироқ қилишга ва