ШУНДАЙ ТУПРОҚНИ
Булбулга бегона ўзга манзара,
Соғинар тинмайин тонгги япроқни.
Болам, буёққа кел, атрофга қара,
Севмай бўладими шундай тупроқни?!
Биламан турфадир бу кўҳна олам,
Эйфелга чиқмасанг, йиғлама, болам.
Мевалар кўрасан тупроғида ҳам,
Севмай бўладими шундай тупроқни?!
Кализей Хиванинг олдида надир,
Нари борса битта тандирхонадир.
Бу ҳок онангга ҳам катта онадир,
Севмай бўладими шундай тупроқни?!
Болам, қуёшга боқ уйғонар палла –
Олисда юлдузлар айтади алла.
Олим туғаверса ҳар бир маҳалла,
Севмай бўладими шундай тупроқни?!
Осмонга сиғмайди қалбимда нола,
Қадрдон майсага тўкаман жола.
Бобомнинг қонидан қизорган лола,
Севмай бўладими шундай тупроқни?!
Бошлайин ҳикоям, айлагил бар