Камбағал ва унинг “савдоси”
Бир қишлоқдан Буюк ипак йўли ўтган эди. Қишлоқ аҳли тижорат орқали бу ёғи Хитой, Қашғар, Ҳиндистон, Кашмир, Бадахшон, Туркистон; буёғи Марв, Балх, Мозандарон, Маккатилло, Миср, Андалусияга бориб савдо-сотиқ қилиб жуда форовон яшашарди. Шу қишлоқда бир дангаса одам бўлиб камбағалликда жуда ночор ҳаёт кечирарди. Унга одамлар сен ҳам савдогарлик қил деб ҳаммалари келишиб оз-оздан пул йиғиб, мажбуран туя олиб беришган экан. Тужжорлар, бозоргонлар уни ўзлари билан сафарга бошлаб олибдилар. “Ит ҳурар карвон ўтар” дегандай бир овулга етганларида бир қопағон ит карвонга хуриб ташланибди. Камбағал эса азбаройи ялқовлигидан туясининг устида ҳам тўнининг этакларини йиғиштир