Кетаяпман кайгадир,
Хамон зинама зина.
Ку'лим жуда калтаю,
Кунглим ту'ла хазина.
Исмимга гавхар кадаб,
Тинчимайди хеч осмон.
Канча фалак бошимда айланади саргардон.
Чевар куёш гох ямаб,
Кисматим йиртигини.
Очиб томошо килар,
Ку'нглимнинг сандигини.
Жуда бойман десам гар,
Гадо кулар холимга.
Дунёни сотиб олгум,
Бир шода хаёлимга.
Хаёт ёзворсам сени,
Мендан килмагин гина.
Нетай ку'лим калтаю,
Ку'нглим ту'ла хазина.