Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади: Мунофиқнинг аломати учта бўлади: 1. Ёлғиз қолганида дангасалиги тутади. 2. Кимдир кўриб турса, ғайрати келади. 3. Ҳар бир иши учун мақтов эшитишни истайди.
Ҳасадгўйнинг ҳам учта аломати бўлади: 1. Ҳасад қилган кишисини ғийбат қилади. 2. Агар ўзини кўрса, унга хушомад қилади. 3. Агар унинг бошига иш тушса, қувонади.
1. Инсон ҳаётидаги энг катта душмани — унинг ўзи. 2. Инсон ҳаётидаги энг катта аҳмоқлик — ёлғон. 3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият — манманлик. 4. Ҳаётдаги энг катта қайғу — ҳасад. 5. Энг катта хато — ўз-ўзингни йўқотиш. 6. Инсоннинг энг катта айби — яхшиликни билмаслик. 7. Энг катта афсус — ўз қадр-қимматингизни камситиш. 8. Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ. 9. Энг катта бойлик — саломатлик ва ақл. 10. Энг катта жудолик — умидсизлик. 11. Энг катта қарз — самимий туйғулар. 12. Ҳаётда энг катта туҳфа — олийжаноблик. 13. Ҳаётда энг катта камчилик — тушунмаслик. 14. Ҳаётда энг катта тасалли — савоб ишлар.
1.Энг афзал таомни ейишга. 2.Энг афзал тўшакда ухлашга. 3.Энг афзал уйда яшашга. Ўғил сўради: ахир биз фақир бўлсак, мен буни қандай қиламан?
Ҳаким жавоб берди: Қачон қорнинг очсагина овқатлансанг, демак сен энг афзал таомни епсан. Кўп меҳнат қилиб чарчаб ухласанг, демак сен энг афзал тўшакда ухлабсан. Одамларга яхши муомала қилиб, уларнинг қалбидан жой олсанг, демак сен энг афзал уйда яшапсан.