Меҳрибон Эгам ўзи сўйган бандалари қаторига олсин.
Дўстларимни хотирлаб!
Ошиқни дардига даво йўқ,
Бағритош кўнглида вафо йўқ.
Эгасиз чолғуда наво йўқ,
Охунжон чертмаса торини.
Қизбола келмасмиш ой бўлиб,
Камондек қошлари ёй бўлиб.
Қизғолдоқ ёшлари сой бўлиб,
Муҳриддин чертмаса торини.
Тиконлар бағрида дўлана,
Насибам созларга бегона.
Юлдузлар сўнгади пинҳона,
Нуриддин чертмаса торини.
Бир қўшиқ яралди дунё лол,
Орзуга боғланди шум ҳаёл.
Бошини кўтармас мажнунтол,
Сиддиқжон чертмаса торини.
Ғурурман эгилган бошларда,
Қундузман ўсмали қошларда.
Шудрингман кўздаги ёшларда,
Унутмоқ осонмас сизларни.
Муҳаммад Раҳмон.(не поэт) 30-06 2015.