УММАТИМ ДЕЙСИЗМИ Ё РАСУЛОЛЛОХ
Кунлар ўтаверар исёнлар аро,
Шу асно яшайман туғёнлар аро,
Бир умид бор қалбим тўрида –
Умматим дейсизми, ё Росулаллоҳ!
Сизга муҳаббат-ла яшаб ўтсам ман,
Узлатда кўп бўлиб, ботин покласам,
Дунёдан кечсаму, охират десам,
Умматим дейсизми, ё Росулаллоҳ!
Ўткинчи дунёга рағбат қўйгандим,
Фоний лаззатдан меҳр туйгандим,
Роббимга қайтсаму, тавбага ўтсам,
Умматим дейсизми, ё Росулаллоҳ!
Зоҳирим гўзалу, ботиним вайрон,
Тилим бийрону, дил турар ҳайрон,
Кўнглим доғласаму, кўзим ёшласам,
Умматим дейсизми, ё Росулаллоҳ!
Муҳаббат аҳлига ўзим урсам ман,
Аҳлуллоҳ сўзига қулоқ тутсам ман,
Ўзини десаму, ўздан кечсам ман,
Умматим дейсизми, ё Росулаллоҳ!
А