... СЕВГИ! ЕР ЮЗИДА ҚОЛАДИ, ЁНИБ...
Жоним, юр кетамиз, учиб самога,
Бизларга кун йўқдир, ернинг сатҳида.
Севгимизни сўйлаб, Момо Ҳавога,
Тин бериб яшаймиз,дилнинг қатига.
Жоним, кетамизми, қарор қабул қил?!
Бир сўзингни кутиб турибман, аҳир?!
Минг бора зорланиб ортга боқсанг ҳам,
Бизни, бу севгимиз, қисматга таҳир.
Жоним, юр кетайлик, оқ булут томон,
Кўрдинг, муҳаббатга қарши ёвузлар..
Ўтса ҳамки, ҳар он кунимиз ёмон..
Армонда тошмасин тўлиб ҳовузлар?!
Жоним, юр кетайлик, булутлар кечиб,
Қолса қолиб кетар, биздан шу дунё?!
Ғамгин юзимизни ёмғирлар ювиб,
Кун келиб, қуёш ҳам сочади зиё!
Жоним, юр кетамиз, қушлардек учиб,
Тақдирда не бўлса, борин кўрамиз..
Само узра кўкдан заминга боқиб,
Б