Утинаман, бағримни тилманг.
Утмишимни бир- бир эламанг.
Менинг юрган йулларим билмай,
Пешонамга тамғалар илманг!
Утмишимнинг сувлари лойқа,
Хой яхшилар утманг у ёққа.
Унда дайдир букчайган соям,
У мен эмас, мен бугун бошқа.
Қулларингиз беринг илтимос,
Майли қилинг даллига қиёс.
Кузларим кур қалбим ярадор.
Мен мехрга мухтожман холос.
Қуйинг айтманг САБР сузини,
Мен уйганман унинг кузини.
Икки ожиз, битта суқирмиз,
Куролмасмиз ишонч юзини.
Олиб боринг мени етаклаб,
Хоқ қошига, шу дилда талаб.
Утмишимнинг ёзиғларини,
Айтиб берар сизга битталаб!.