МАВҲУМЛИК
Бир мавҳум руҳият ичида борман,
Бир дилкаш донишга, муштоқман - зорман.
Қараб яшамадим, кўнгилга зинҳор,
Ҳаётий, ташвишлар қатор-у, қатор.
Юрак истакларим, узундан узун,
Бойликмас - шеърият дунида мафтун.
Ҳар гал тўхта дейман, бўлди бас етар,
Баъзида атрофим, йўқчилик тутар.
Ачиниб қўяман, мендек жонларга,
Руҳ ва жон ичинда, саргардонларга.
Қисқаси, бу дунё, бу коинотда,
Нимадир етишмай, турар бисотда.
© Абдувоҳид Сувонов