Фильтр
Бизнинг муҳаббатга қарғишлар теккан,
Шу бугун оғриндим, оғринганингдек…
Илк бора ҳис қилдим, аламли экан,
Мен сени соғиндим, соғинганингдек…

Авваллар ёш эдим, сал эдим бебош,
Ҳижроннинг кучига етарди бардош,
Бугун таслимлигим кўзларимда фош,
Мен сени соғиндим, соғинганингдек…

Бағрингга отилиб боргим келяпти,
Ўзингга дардларим ёргим келяпти,
Ҳолимга нотаниш, таниш куляпти,
Мен сени соғиндим, соғинганингдек…

Қандай чидагансан ўшанда сен айт?
Айрилиқ кўксингни ловуллатган пайт,
Сен ҳам соғинганинг кел, ўзимга айт,
Жудаям соғиндим, соғинганингдек…
Жўшқин уммон мисоли дарё,
Жўш уради кўнглимда мени,
Ҳижрон топмас ўзанин  гўё
Соғинганман ростан ҳам сени,

Билсанг кезар қалбимда кема,
Майли буткул ғамимни ема,
Фақат мени унутган дема,
Соғинганман ростан ҳам сени,

Сен бахорда очилган ғунчам,
Сен севгилим ўзинг юлдузчам,
Яшолмайман мен сенсиз ҳечам,
Соғинганман ростан ҳам сени,

Гумбирлайди, гоҳида фалак!!
Тин олсайди, ҳастаҳол юрак!!
Тушун жоним менга сен керак!!
Соғинганман ростан ҳам сени,

Ҳотиралар мендан тоняпти,
Ичим қизиб ёмон ёняпти,
Ишон бугун кўргим келяпти,
Соғинганман ростан ҳам сени!!

Соғинганман ростан ҳам сени!!

..БЕҲРУЗ ТЎРАЕВ..
Сўнаяпти у шам мисоли,
Сизга борми ўзи кераги,
Вужудида инграр тимсоли,
Ҳорғин тортиб унинг юраги,

Асрай олмай ёнасиз кутиб,
Эриб кетар тоабад бир кун.
Қатра ёшин. ичига ютиб,
Бу дунёга ясайди. якун.

Кўзинг очгин қарагин унга,
Маъюс тортган ҳушрўй нигоҳи,
Бериб доим, кўнглини сизга,
Лек қайтмади меҳрининг оҳи!

Сир эмасди, ҳеч қачон сизга,
Кунда бир бор оғриб қолишин.
Қисматидан оғринмай бизга,
Айтмас эди сиздан нолишин..

Кўзим тушса, уни юзига,
Ҳира тортар ҳатто тилаги,
Мен эмас сиз боқинг кўзига,
Ҳаста эрур унинг юраги,

Гулга қиёс.. боқарди чиндан.
Атиргулга ошиқдир ҳаёл!
Барги қизил жон чиқиб қиндан.
Тиконида яшайди аёл!!

БЕҲРУЗ ТЎРАЕВ.
Тоғ кўнглимнинг тоши, тўкилиб кетди,
Сизсиз бу қаддим ҳам, букилиб кетди,
Сиз бир~ла барчамиз бўлар эдик жам,
Ота бугун қадрингиз, билиниб кетди,

Жигарлар йўқламас.. ўзнинг ишидан..
Бири кам, бири тўқ, ортмас тишидан..
Кимдан ҳафа бўлай, қандай кишидан..
Ота бугун қадрингиз, билиниб кетди,

Кўк само қанотим, синиқлари бор,
Кўксимда бир жон, бўлар умидвор,
Қора кўзлар фақат, сизга интизор,
Ота бугун қадрингиз билиниб кетди,

Ўйласам дамларим ёнади олов,
Баҳтиёрлик даврда, йўламасди ёв,
Дилимни гоҳида эзади биров,
Ота бугун қадрингиз билиниб кетди,

Туну кун соғиниб қилганимда ёд,
Азоблар вужудим тилади барбод,
Сизни биздан меҳрсиз ўша айирган.
Аслида бераҳим бешавқат ҳаёт!!
Кузак хонамгача бостириб келди.
Ташқарига чиқдим. Хазондан қочиб.
Умрим тугаяпти. Келгин. Кел энди.
Ёв енгган шаҳардай юрагим очиқ.

Куз боғлар бошига не иш солмади,
Ана, дарахтларнинг сўнгаклари - чўп…
Сенга айтадиган сўзим қолмади,
Сенга айтадиган жимликларим – кўп…

Усмон  АЗИМ
...ГУЛСИЗ ТАБИАТ, ЙИҒЛАЙДИ ЁЛҒИЗ...


Дарахтлар баргини хазон қилибди,
Ўлкага келдими, аёзли қиров.
Табиат инграниб бағрин тилибди,
Оғриқли товушни сездими биров?!

Баҳорда очилиб гуллаган гуллар?!
Умрини ҳам яшаб бўлдими тилсиз!
Жон талашиб барги,  тўкилса ерга,
Бўрон сургунида,  йўқолар иссиз..

Бошин кўтармайди, фалакка кўкка,
Кун аро булутли, ёмғирлар ёғиб.
Ранги айланарди,  мисоли чўққа,
Дарди билинарди, баргдан сарғайиб,

Осуда жим қолар. кўкда маъюс ой,
Шовқинланиб эсма, эй шамол, ҳаргиз!
Виқорли тоғ, ҳатто, лоласизлар вой,
Гулсиз табиат ҳам йиғлайди ёлғиз..

Хазонларни босиб, кириб келди қиш,
Совуқ қорларини, тафтин сездирмай.
Дарахтлар уйқуда, тин олар эмиш,
Ўз гардин тўкканин. Ўзи
Показать ещё