Фильтр
  • Класс
  • Класс
💜ИБОДАТЛАРИНГ УНУТМА , МУСЛИМА ҚИЗ💜

Бисмиллаҳдан бошланган иш ибодатдир,
Диёнатли бўлмоқ гўзал бир одатдир,
Ибодат-ла яшамоқлик саодатдир,
ИБОДАТЛАРИНГ УНУТМА, МУСЛИМА ҚИЗ.

Дунёнинг роҳати билсанг ибодатда,
Аллоҳнинг фарзлари, суннат, итоатда.
Илмли бўл, етакчи бўл садоқатда,
ИБОДАТЛАРИНГ УНУТМА, МУСЛИМА ҚИЗ.

Ҳар бир ишни Аллоҳ номи ила бошла,
Шукроналик ила ҳар тонг қадам ташла,
Шарму ҳаё, иффатни сен маҳкам ушла,
ИБОДАТЛАРИНГ УНУТМА, МУСЛИМА ҚИЗ.

Ҳаром ишдан ҳазар қилмоқ одат бўлсин,
Ота-она сўзи сенга ҳикмат бўлсин,
Ойша, Хадича аямиз ибрат бўлсин,
ИБОДАТЛАРИНГ УНУТМА, МУСЛИМА ҚИЗ.

Покизалик, сабр--эътиқод матлаби,
Эзгу амаллар исломнинг шарт, талаби,
Солиҳа бўл Фотима онамиз каби,
Показать ещё