Мусулмонлар намоз ўқимай қўйди!
Бу дунё хаёли дилларимизда
Бегона ўт каби кенг палак ёйди.
Ҳаммамиз иймонли тилларимизда,
Мусулмонлар намоз ўқимай қўйди!
Олимлар суҳбати икир-чикирлар,
Пул ишлаш пайида аҳли зикрлар,
Ўзича қалби пок, аслида кирлар,
Мусулмонлар намоз ўқимай қўйди!
Намозхонга ғалат қарайди уммат,
Ортидан минг ғийбат қалайди уммат,
Оҳ, замон нақадар бўлибди зулмат,
Мусулмонлар намоз ўқимай қўйди!
Аллоҳнинг каломин қўрқиб айтишар,
Озгина қийнасанг, диндан қайтишар,
Бу қандай умматдир тиғдан қўрқишар,
Мусулмонлар намоз ўқимай қўйди!
Ароқсиз даврани қилишар таъна,
Худо берганини “ювиш” анъана,
Қуръонсиз ўтмоқда тўй-у тантана,
Мусулмонлар намоз ўқимай қўйди!
Авратин ёпганлар