МЕН БУ МЕНМАН ...
Мен бу менман,мен ýзим,
Соямасман соям бор.
Хали хеч ким ошмаган,
ғурур деган қоям бор.
Қарзим битта Оллохдан,
бандага бош эгмадим.
Тошлар отманг ортимдан,
Сизга рухсат бермадим.
Ошни ейман кýлимда,
Бобом шундай ер экан.
"Душманинг бор бýлса.бил,
Демак зýрсан" дер экан.
Бармок тутинг қўл берай,
Бирга ўнни ташайман.
Нетай сизга ёқмасам,
Бу мен... шундай яшайман.
Сýзингиз кýп киборли,
Бундай сýзлар менгамас.
Менинг сýзим оддий, жýн,
Демак бизлар тенг эмас.
Қўйинг дунё талашманг,
Етсин.бардош сабримиз.
Ким бýлсак хам тенг бýлар,
Сýнгги манзил қабримиз.
Мен бу менман,сиз ахир,
Мени мендек билмайсиз.
(Али Хусаинов)