...."Мусулмонлар юртларида бир фақирни кўрсанг, билгинки, бир бой унинг молини ўғирлаб олибди!!!"
Шаъровий
*********
Бу воқеа Канадада бўлган...
Бир қария нон ўғирлагани туфайли суд қилиняпти. Қария айбини инкор қилмаяпти, аксинча, тан олиб, фақат бу ишни оч қолгани сабабидан содир этганини айтиш билангина ўзини оқлашга ҳаракат қиляпти. Ҳакам унга:
- Сиз ўғирлик қилганингизни тан олиб турибсиз. Энди мен сизга ўн доллар жарима соламан ва бу пул сизда йўқлигини биламан. Шунинг учун уни сизнинг ўрнингизга ўзим тўлайман, - деди ва чўнтагидан ўн доллар чиқариб, жарима сифатида давлат хазинасига ўтказди.
Суд залида сукунат ҳукмрон...
Бироздан кейин ҳакам суд иштирокчиларига қарата шундай д