Автобусда бир қиз телефонда гаплашяпти:
- Тасаввур қиляпсанми ўртоқжон. Уйга борсам эрим
бир қизни қучоқлаб ўтирибди. Мен нима қилдим
дегин, секингина оёғимни учида ошхонага ўтиб...,
кечирасан, мени остановкам, ишга кеч қоламан,
ўртоқжон. Қолганини соат бешда, ишдан қайтаётиб
айтиб бераман.
Соат беш, у қиз яна ўша автобусга чиқса, ҳамма
унга ғалати қарармиш, бир эркак югуриб автобусга
чиқиб, бошқаларга қараб “Кеч қолмадимми” дебди.
Қиз ҳайронмиш. У одам қизга қараб :
- Нимага анқаясан?! Ўртоғингга телефон қил! Кегин
нима бўлди дермиш.....