Фильтр
Бир донишманд бўлган экан. Ким қандай савол берса, аниқ жавоб берар экан. Донишмандга ғайирлиги келган бир одам "Шундай бир савол бераманки, жавоб тополмай уялиб қолади" дебди. Одамлар: "Қандай савол берасан?" деб сўраган экан, ҳасадчи режасини сўйлабди: — Бир капалакни тутиб оламан. Донишманддан "Қўлимда капалак бор, ўликми ё тирикми?" деб сўрайман. "Тирик" деса қўлим билан эзиб ўлдираман, "Ўлик" деса ҳовучимни очаман учиб кетади,- дебди. Донишмандга бориб: — Қўлимдаги капалак ўликми ё тирик?- дея савол берган экан, жавобдан тилини тишлаб қолибди: — КАПАЛАКНИНГ ҲАЁТИ СЕНИНГ ҚЎЛИНГДА!
Тема удалена или не является публично доступной
  • Класс
Энг ёмонига тайёр тур ва энг яхшисини умид қил...

Буюк саҳобий Умар ибн Хаттоб (р.а.), "барча инсоният Жаннатга киради, фақатгина биргина инсондан ташқари" деган хабар келса, "ўша мен бўлсам керак" деб хавфсирарканлар. Агар уларга "Сизлардан фақатгина бир киши Жаннатга киради" деган хабар келса, "ўша мен бўлсам керак" деб умидвор бўларканлар.
Показать ещё