🫴Ҳар бир инсон отани дуосини олиб уларга доимо хизматда бўлса, Худо рози бўладиган бандалардан бўлади. Пайғамбаримиз (САВ): “Мен ота-онасининг ҳаққини адо этган кишидан хурсандман” деганлар.
    45 комментариев
    30 классов
    БИЗ БАРИБИР БАХТЛИ БЎЛАМИЗ!..  Ярим тун. Нафиса эрига ёзган хатини ёстиғи устига қўйди-ю, ҳеч ким сезиб қолмасин деб оёқяланг чиқиб кетди. У ҳаммасидан тўйган эди. Ваҳоланки, кечаги кунгача у «биз барибир бахтли бўламиз», дерди. Энди эса биргина чора — ҳаёт билан видолашиш деб ўйлмоқда эди. Шунда эри бошқа турмуш қуради, эҳтимол, фарзандли ҳам бўлар…  Қамишзордан ўтиб, сой томон юра бошлади. Юраги борган сари қаттиқ дукилларди.  — Гуноҳимни ўзинг кечир!..  У шундай деб сой четига яқинлашганда, чақалоқ овозидан жимиб қолди, «менга эшитилаяптими ёки...»  Овоз келган томон шошилди. Қўлларини қамишлар тилиб ташласа-да, буни сезмасди. Ниҳоят бола ётган ерга келди-ю, чақалоқни кўтариб олди.  — Бечора болагина-я, сени ким бу ерга ташлаб кетди?! Кимга ортиқча бўлиб қолдинг? Бугун ҳаётимдан умидимни узгандим, мени ҳаётга қайтардинг…  Йўргакни очиб кўрди, ўғил бола экан. Болани қучганча қишлоқдаги онасининг уйига борди. Ўғиллари шаҳарда ишлаб қолиб, каттагина ҳовлида ёлғиз яшайдиган она, қизини бу аҳволда кўриб ҳайратланди.  — Қизим, тинчликми? Қўлингдаги бола кимники?  Нафиса ҳеч бир сўз айтолмай йиғлаб юборди.  Майли, қизим, мавриди келса ўзинг тушунтирарсан. Ҳозир болага қарайлик. Кечқурун сут соғиб қўювдим…  Она шўрлик, сутни қайнаган сув билан аралаштириб қайната бошлади. Сўнг бир амаллаб сутни қошиқчада чақалоққа бериб, қорнини тўйдиришди. Гўдак ниҳоят ухлаб қолди.  — Болам, юрагимни сиқмай тўғрисини айт, болани қаердан олдинг?  Ойижон, гулдек боласини биров қамишзорга ташлаб кетган экан. Энди у менинг болам.  — Қамишзорда нима қилиб юргандинг?  Нафиса қайнонасининг маломатларию эрининг олдида виждони қийналаётганини, ҳаётдан тўйганини — ҳаммасини сўзлаб берди. Она ҳам йиғлади. Сал бўлмаса, қизи жонига қасд қилиши мумкин экан-а! Эҳ, Яратганнинг мўъжизасини! Бечора қизи етти йилдан буён тирноққа зор эди. Қаратмаган дўхтири, табиби қолмади. Қайнонаси эса ҳар гапининг бирида ўғлини онаси ўпмаган қизга уйлантиришини таъкидлашдан тоймайди. Куёви барака топсин, шунча йил хотинига сабр, бардош тилаб, ўзи ҳам сабр қилиб кутаётганди.  Навбатдаги қайнонасининг дашноми Нафисага оғир ботди.  — Сен ўғлимни иссиқ-совуқ қилиб олгансан. Бўлмаса, туғмас хотинни етти йилдан бери ушлаб турадими! Сен туфайли бечора болам зурриёдсиз ўтиб кетяпти. Ҳаҳ, шунча жавобини бер, бу туғмас хотинингни десам, кўнмайди. Жодуинг кучли экан.  Бу гаплар Нафисанинг жон-жонидан ўтиб кетди. Ахир эри унга севиб уйланган, жавобимни беринг деса, сендан бошқаси керакмас, дейди. Яхшиси, ҳаётидан бутунлай кетаман. Шундагина эри балки тақдирга тан бериб, бошқасига уйланар. Хат ёзди: “Комил ака, мени қидирманг. Сиз бу хатни ўқиётганингизда бу оламда бўлмайман. Ўлигимни сойдан топишади, мендан рози бўлинг. Қанча тиламайлик, биз бахтли бўладиганга ўхшамадик, Комил ака… Онангиз топган қизга уйланинг. Худо насиб қилиб, фарзандлар атрофингизда чуғурлашиб юради ҳали…”  Комил хатни бир нафасда ўқиди.  — Йўқ, йўқ, бўлиши мумкин эмас! Нафис… Нафиса, нима қилиб қўйдинг?!  У сой тамон югуриб кетди. Қамишга илиниб қолган хотинининг рўмолини олиб, юзига босиб йиғлади. Нафиса уни ташлаб кетиши мукин эмас. Комил анча вақт шу ерда ўтирди. Мактаб даврида Нафисанинг қандай чиройли қиз бўлганини, битирув оқшоми унга биринчи маротаба севги изҳор қилганини эслади.  — Ойи, куёвингиз қидириб келмасидан аввал кетайлик.  — Ахир қаерга ҳам борамиз, болам?  — Жиззахдаги холамникига кетамиз. Ҳовлилари жуда ҳам катта, бизга ҳам жой топилади. Мен ишга кираман. Кейин уй олиб, алоҳида чиқамиз.  Комил Нафисаларникига келганда, улар алақачон йўлга чиқишганди. Эшик тақиллатганини кўрган қўшни аёл чиқиб келди.  — Нафисахон онаси билан Жиззахга кетди. Сизга хат ҳам қолдириб кетувди, ҳозир.  Ҳайрият, тирик экан, енгил тин олди Комил. Хатни шошиб ўқиди-ю, ҳафсаласи пир бўлди.  “Комил ака, — деб ёзилганди хатда, — мен ҳаётингиздан бутунлай кетмоқчи эдим, лекин бахтли тасодиф ҳаётга қайтарди. Энди излаб овора бўлманг. Онангизнинг ҳам айтганларини қилинг. Бахтли бўлинг”.  Комил уйига махзун қайтди.  — Ҳа, кетса кетар, хотин зотига қурт тушибдими, ўзим сани қўша-қўша бола туғиб берадиганига уйлантириб қўяман, — д ​еди онаси.  Шомда она-бола ва чақалоқ Жиззахдаги холасиникига кириб боришди. Хола деганлари аслида она томондан узоқроқ қариндош эди.  — Вой, қадамларингга ҳасанот, — хурсанд бўлди уй эгаси, — қаердан қуёш чиқди? Бу набирангми? Исми нима?  Она ҳайрон қизига қаради.  Нафиса озгина каловланиб:  — Ҳаёт... Исми Ҳаёт, — деди.  — Ўзим ўргилай, Ҳаётжон, катта йигит бўлгин.  Холанинг икки ўғил ва икки қизи бўлиб, кичик ўғли ва келини билан яшар, қизлари турмуш қуриб кетган, катта ўғли эса алоҳида ҳовли олиб чиқиб кетганди. Хола жиянининг кўзидаги маъюсликни сезган бўлса-да, майли, бир куни ўзи очилиб қолар деб индамади.  Улар уч-тўрт кун меҳмон бўлганларидан кейин воқеани аста мезбонга тушунтиришди.  — Ҳа, бечора қиз, анча қийналибди. Шу ерда яшайверинглар, жойимиз катта, ҳовлининг этагидаги мана бу уй бўш ётувди. Сизлар келиб тўлдирдинглар. Адашмасам, қизим, ҳамширалик дипломинг бор. Қишлоққа эса ҳамшира керак. Эртага ўзим сени қишлоғимиздаги “медпункт”га жойлаштириб келаман.  Тез орада Нафиса ишга кирди. Онаси эса боланинг атрофида парвона эди. Ҳаётбек ҳам тетапоя қилиб, ширин тиллари билан ая, буви сўзларини гапира бошлади. Нафиса ҳар гал ўғли уни ая деганида лўппи юзларидан ўпиб-ўпиб, бағрига босарди. Дарвоқе, гўдакни қандай топгани, фарзандликка олмоқчи эканини айтиб, идораларга учрашгач, ниҳоят, у боланинг қонуний жиҳатдан ҳам онасига айланди.  Комил эса Нафиса кетгандан кейин анча одамови бўлиб юрди. Онасининг қистови билан у яна уйланди. Кунлар, ойлар ўтса ҳамки, унинг кўнгли хотининга илимади. Ўзини таҳқирлангандек сезган аёл кўч-кўронини йиғиштириб кетиб қолди. Комил хотинининг йўқлигини пайқамади ҳам.  Соч-соқоли ўсиб, худди мажнун қиёфасига кириб қолган йигит аламини ичкиликдан олди.  — Болам бунақада ўзингни хароб қиласан-ку, — деди онаизор ўғлининг рангпар юзига қараб.  — Нима қил дейсиз, ойи, нима қилай?! Гулдек хотиним бор эди. Чиқиштирмадингиз! Сабр қилсак, фарзанд берар, дедим, кўнмадингиз, фарзанд асраб олайлик ҳам дедим, яна кўнмадингиз. Бечорани жувонмарг қилдингиз...  — Бўлди, ўғлим, энди тушундим. Сенинг бахтинг Нафиса экан… Қанийди вақтни орқага қайтара олсам...  — Ойижон, кеч, жуда кеч. Мен сой бўйида унинг рўмолини топганимда бир умрга йўқотдим деб ўйлагандим. Бахтимга тирик экан. Лекин… шунча вақтдан бери хабар олмадим, ахтариб бормадим…  — Ўғлим, ҳалиям кўнглинг бор экан, юр, бирга борамиз. Кечирим сўрайман ундан.  - Йўқ, ойижон, уни ўзим олиб келаман. Эшитишмча, қайта турмуш қурмабди, асраб олган фарзанди билан яшаркан…  Комил Жиззах тамон йўл олди. Улар яшайдиган қишлоққа етиб, эндигина одамлардан суриштираётганда, сим тортилган ҳовлида кирларни чаяётган Нафисани, атрофида чуғурлаб нимадир деяётган икки-уч ёшлардаги болакайни кўрди. Комил ҳовлига қадам қўйди. Нафиса унга қарадию қотиб қолди. Бола ҳам зийраккина экан. Ойисининг ва нотаниш кишининг кўзларидаги маъноларни уққандек, ширин тиллари билан:  Дадам келдими? — деб сўради.  Ойисидан жавоб бўлмагач, Комилга қараб юрди.  — Сиз кимсиз?  Комил болани кўтариб олди. Нафиса ҳам эри томон аста юрди.  Орадан бир йил ўтиб, уларнинг хонадонида чақалоқ йиғлади. Комилнинг иккинчи хотини қайта турмуш қуриб, бошқа оиладан бахтини топди. Комил ва Нафисанинг эса пешонасига кўша қариш ёзилган эканми, улар барибир битта оила бўлдилар, бахт юз ўгирмади.
    1 комментарий
    3 класса
    💕Я НЕ БЫЛ ИНВАЛИДОМ💕Я ИСКАЛ ТАКУЮ КОТОРЫЙ ПОЛЮБИТЬ С МОИМИ НЕДОСТАТКАМИ_ 🤗
    35 комментариев
    0 классов
    Қарз узишга улгирамизми нима деб ўйлайсиз? 🥰😥
    50 комментариев
    6 классов
    ♡______Жигарлик меҳри ўргатилмайди. У қон билан кирган жон билан чиқади!
    49 комментариев
    4 класса
    ♡___Йигит йиқилса тепкилама..Эртага оёққа турса бутун дунёни тиз чўктириши мумкин.☝
    50 комментариев
    1 класс
    ♡_____Эрини рози қилган аёлларга Жаннат бўлсин! 🌹
    48 комментариев
    17 классов
    _______Шунақа кунлар ҳаммамизга насиб қилсин! 🤲Дўстим боринга шукр дейдиган дўстлар берсин Аллоҳим! 🤲
    16 комментариев
    2 класса
    1 комментарий
    67 классов
    ♡____ Оналаримизни борликларида қадрига етайлик! 😔
    50 комментариев
    0 классов
Фильтр
Закреплено
  • Класс
Ҳар бир мусулмон билиши лозим бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида 10 та маълумот



1. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам 570 йил 23 апрель Маккада туғилганлар.

2. Оталари туғилишларидан олдин, оналари эса 6 ёшларида вафот этишади. У Зот ёш бола пайтларида етим бўлиб қоладилар.

3. У кишининг тарбияси билан боболари Абдулмутталиб, кейин амакилари Абу Толиб шуғулланганлар.

4. 9 ёшларидан бошлаб, амакилари билан тижорат сафарларида қатнашганлар.

5. У Зот ўзларининг ростгўйликлари билан жамият олдида ҳурматга эришганлар. Амин-ростгўй лақабини олганлар.

6. 25 ёшларида Хадича онамизга уйланганлар.

7. 40 ёшларида пайғамбар бўлиб, 13 йил Маккада, 10 йил Мадина
☝️«ОЯТАЛ КУРСИЙ» НИНГ ФАЗЛИ:1. «Оятал Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади.

2. «Оятал Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди.

3. «Оятал Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди.

Оятал курсийнинг хосиятлари жуда кўп. Ҳадиси шарифларда шундай дейилади:

4. “Оятал курсий оятларнинг саййиди. Бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.” (Ҳаким)

5. “Оятал курсий Қуръони каримнинг тўртдан бири.” (Абушшайх)

6. “Фотиҳа билан Оятал курсийни ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.” (Дайл
#Мунис
✍🏼Фол туфайли пароканда бўлган оила

“Тилла асбобларингизни келинингиз олган. 5-10 кун ичида қариндошлари келгандир. Ўша қариндошига бериб юборган”. Фолбиннинг сўзларини эшитиб Раҳимахон довдираб қолди. Келини тушганига ҳали бир йил ҳам бўлгани йўқ. Келини бор деса бор дегудек. Ножўя ҳаракатини шу вақтгача сезмади. Аммо фолбиннинг сўзларидан кейин кўнгилга гумон ин қуриб бўлган эди. Фолбиннинг олдидан бир аҳволда уйига етиб келди. Ҳовлисида кутиб олган келини кўзига бошқача бўлиб кўриниб кетди. Ҳушламайроқ саломига алик олиб, хонасига кириб нима қилиш кераклигини режасини туза бошлади.
Ўша кундан бошлаб Раҳимахоннинг оиласидан хотиржамлик кўтарилди. Келинининг ҳар бир ҳаракати шубҳал
БИЗ БАРИБИР БАХТЛИ БЎЛАМИЗ!.. 
Ярим тун. Нафиса эрига ёзган хатини ёстиғи устига қўйди-ю, ҳеч ким сезиб қолмасин деб оёқяланг чиқиб кетди. У ҳаммасидан тўйган эди. Ваҳоланки, кечаги кунгача у «биз барибир бахтли бўламиз», дерди. Энди эса биргина чора — ҳаёт билан видолашиш деб ўйлмоқда эди. Шунда эри бошқа турмуш қуради, эҳтимол, фарзандли ҳам бўлар… 
Қамишзордан ўтиб, сой томон юра бошлади. Юраги борган сари қаттиқ дукилларди. 
— Гуноҳимни ўзинг кечир!.. 
У шундай деб сой четига яқинлашганда, чақалоқ овозидан жимиб қолди, «менга эшитилаяптими ёки...» 
Овоз келган томон шошилди. Қўлларини қамишлар тилиб ташласа-да, буни сезмасди. Ниҳоят бола ётган ерга келди-ю, чақалоқни кўтариб олди. 
— Беч
​Қайтар дунё...

Бир бева аёл айтади: "Қайнонам билан яхшими, ёмонми беш йил яшаб, бўлак бўлиб чиқдик. Қайинукам уйланди. Кўпчилик хонадонларда бўлганидек, овсиним билан қайнонамнинг ўртасида ҳам тез-тез жанжаллар бўлиб турарди.
Бир куни уйимизга қайнонам кириб келдилар. Эрим ишда, болаларим мактаб, боғчада...Чой қўйдим, дастурхон ёздим. Қайнонамнинг нима ниятда келганларини тушунолмай, ҳадеб юзларига қарайман: нимадандир хафа кўринадилар. "Оббо, овсиним билан хафалашиб қолиб,  бизникида бирон кун қолишга келмаган бўлсалар бўлди...", дейман ичимда. Бир пайт гап бошладилар. Ўйлаганимдай бўлиб чиқди! Шу тобда менгаям алам қилиб, ўтган гапларни, менга ҳам азоб берганларини айтиб-айтиб олдим! Б
xikoyauz
  • Класс
Показать ещё