MUXTAR ADABIYOT:
@muxtor_adabiyot@muxtor_adabiyot
ЎН ЙИЛЛИК УЧРАШУВДАГИ «КАШФИЁТ»
Мактабда Наргис исмли бир синфдош қизни телбаларча севардим. Билмадим, бу туйғу менда қачон пайдо бўлган. Эҳтимол 9-синфда пахта йиғимга борганимизда кўпинча далада бирга ёнма-ён тушиб, пахта терганимиздами ё ўша дамлари у менга меҳрибончилик қилиб кирларимини, идиш-товоқларимни ювгани учунмикан? Аниқ сабабини, вақтини билмайман. Шу аниқ эдики, мактабни битириш арафасида Наргисни бир кун кўрмасам, жинни бўлишимга оз қоларди. У ҳам менинг муносабатимни билар, гарчи ҳеч қачон «севаман», деб айтмаган бўлсам-да, яхши кўришимни дилдан ҳис этарди.
Тақдир экан, Наргис менга насиб этмади. У мактабни битирган йилиёқ